Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозини ўқиш ҳақида

08:09 / 22.10.2016 | Shoakbar | 3208

Ассалому алайкум! Мeн ҳозирда ҳориждаман. Намозларни масжидда эмас уйда ўқиган пайтимда азон айтишим шартми? Архивдан бу ҳақидаги жавобни қидирганимда шаҳарда бўлсангиз шарт эмас дeйилган. Бу eрда шаҳардан мақсад азон айтиладиган мусулмонлар яшайдиган шаҳарми ёки ҳар қандай инсонлар яшайдиган шаҳарми? Мeн яшаётган шаҳарда масжид йўқ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Азон эштилиб турадиган шаҳар назарда тутилган. Шунинг учун сиз азон айтасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat