Ассалому алайкум шайх хазратлари қимматли вақтингизни биз оми инсонларга тўғри йзл кўрсатаётганлигингиз учун Оллох азза ва жалла сизга уз мархаматини ёгдирсин. Шайх жаноблари мен бир нуфузли Давлат ташкилотида ишлайман имкон кадар 5 вакт иш хонада укябман. Бирок жума номозларда айрим пайтлари боролмай колябман бунга сабаб кўпинча йигилишлар жума куни булиб утади йигилишга катнашмасам булмайди. Шунингдек айрим пайтлар бошлик бу хафта борманг иш жуда куп деб юбормайди. Мен ислом.уз сайтида Байъат тугрисида Яъни, Аллоҳнинг ваҳдониятига иймон келтириш ҳақида аҳд беринг. Иймоннинг асли, Исломнинг асоси шудир. Шунинг учун ҳам, бу ҳамма нарсадан олдин зикр қилинди. Тавҳид бўлмаса, бошқа бирор нарсанинг бўлиши мумкин эмас. «Ҳеч нарсани» деганлари умумийликни ифода қилади. Баъзи бир одамлар ўйлаганидек ширк фақат бут ёки санамга чўқинишдан иборат эмас. Ширкнинг турлари жуда кўп. Хулоса қилиб айтганда, банда Аллоҳнинг ибодати қолиб, бошқанинг ибодатини, Аллоҳнинг айтгани қолиб, бошқанинг айтганини қилганда Аллоҳга ширк келтирган бўлади.деб ёзилганини ўқиб қолди шунга кўра мен бошлиқни айтганини қилиб жума номозига бормасам оллохга ширк келтирган бўламанми. Оллохни узи бизга уз рахматини ёгдирсин. амин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ширк келтирган бўлмайсиз. Аммо намозга бормаганнинг гуноҳига қоласиз.