Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дуода такдирни озгариши

00:00 / 05.06.2012 | eski savollar | 5253
ассалому алекум шайх хазратлари биз китоб окиб тушуниб етмаган жойларимизни сиздек олим одамлардан сораб органганимизга аллохга шукурлар болсин енди соволни берсам ! мухтарам шайх хазратлари бир хадиста келишича инсон 121кун болганида аллох таолло оша тугилажак болани такдирини яни качон тугилади ризки канча качон вафот етади канча ризки бор шуларни битилар екан ва шу ризкидан бир мисколча хам ошикча ва берилган умридан бир лахза хам ошикча яшамас екан менда савол тугилдики демак дуочи дуо нима учун килинади ахир аллохдан биз ожиз бандалар колларимизни очиб хожатларимизни сорашимизни кераги ёкми барибир аллох тамонидан такдир килинган яни олчаб койилаган нарсаларга етишамизми ( МАСАЛАН МЕН ФАРЗАНТ СОРАБ АЛЛОХДАН КЕЧАЛАРИ АЛЛОХГА ЯРАТУВЧИМИЗГА ЁЛБОРИБ СОРАСАМ ЖУМА НАМОЗЛАРИМИЗДА ЖАМОАТЛАРНИ ДУОЛАРИНИ ОЛИБ СОРАСАМ БАРИБИР ФОЙДАСИ ЁКМИ БАРИБИР МАНГА БЕ ФАРЗАНТЛИК ЁЗИЛГАН БОЛСА ШУ БОЛАДИМИ ) МУХТАРАМ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ АГАР ТУШУНМЕ СИЗНИ РАНЖИТГАН БОЛСАМ МЕНИ КЕЧИРИН ЧУНКИ ИЛМ ХАММАДА ХАР ХИЛ ЖАВОБИНГИЗГА МУШТОКМАН

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қазои қадар Аллоҳ таолонинг Ўзига хос нарса, банданинг дахли йўқ. У Аллоҳ таолонинг илми чексизлигини билдирувчи ақийдадир. Одамларни ушлаб турувчи куч эмас. Банда Аллоҳ таолонинг буйруғини бажариши фарздир. Қазои қадарни текшириш ва рўкач қилиши гуноҳдир. Жумладан дуони инкор қилиш, Қуръони Карим ҳукмини инкор қилишдир. Сизга тушунарли бўлиши учун “Айқийдаи тоҳавия шарҳининг талхийси”дан иқтибос келтираман. ДУОНИНГ ИЖОБАТ ВА ҲОЖАТНИНГ РАВО БЎЛИШИ Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.Шарҳ: Жумҳури мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб ва зарарни даф қилиш учун энг кучли сабаблардан эканига ишонишади. Аллоҳ таолонинг мусулмон бўлсин, кофир бўлсин, бандасининг дуосини ижобат қилиб, унга сўраганини бериши, ризқ ва ёрдам бериши жумласидандир. Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳдан сўрамаса, Ул зот ундан ғазабланади», деганлар.Аллоҳ таоло Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир: 1. Вужуд (борлиги). Чунки, йўққа дуо қилинмайди. Ундан бир ор нарса сўралмайди. 2. Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди. 3. Эшитувчилиги. Чунки, карга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди. 4. Карам (сахийлик). Чунки, бахилга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди. 5. Раҳмат. Чунки, раҳмсизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди. 6. Қудрат. Чунки, ожизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди. Дуони инкор қилувчи, ушбу олти сифатни инкор қилувчидир. Ундан ғофил бўлган, олти сифатдан ғофилдир. Фойда: Билинки, сабабларга суяниб, дуо қилмаслик, тавҳиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Сабабларни ишлатишдан юз ўгириш эса, ишларни сабабларга боғлаб қўйган шариатга айб тақашдир. Таваккул ва умидворлик тавҳид, ақл ва шариат вожиб қилган нарсалардан иборатдир. Сабабларга таваккул қилиб (суяниб) қолмайди ҳам, уларни беҳудага чиқармайди ҳам. Балки, Аллоҳга таваккул қилган (суянган) ҳолда, сабаблар Аллоҳнинг иродаси ва изни ила натижали бўлади, деб ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилишига далил:«Ва Роббингиз: «Менга дуо қилинглар, сизга ижобат қилурман»-деди». (Ғофир: 60).«Қачонки, бандаларим сендан мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, мен яқиндирман. Дуо қилувчи дуо қилганда дуосини ижобат қилурман». (Бақара: 186).«Албатта ибодатимдан такаббурлик қиладиганлар, тезда жаҳаннамга бўйин эгган ҳолларида кирурлар». (Ғофир: 60).Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис.

Топ рейтинг www.uz Openstat