Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амал ва хулк-атвордаги салбий узгаришлар

00:00 / 17.03.2011 | eski savollar | 1034
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Кадрли шайх хазратлари!Сизга яна савол ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз. Мазкур саволимда узимнинг хаётимда, дунёвий ва диний амалларда булаётган салбий узгаришлар ва уларни даволаш усуллари хакида тухталиб утмокчиман.Сизни узимга гойибона булсада устоз деб кабул килганман. Диний амалларимдаги хато ва камчиликларимни тугрилаб боришимда сизнинг хизматингиз ва насихат-маслахатларингиз жуда хам фойдали. Купчилик диний биродарларимизнинг хам хаётларида содир буладиган бир холат хакида айтмокчиман. Бу йил киш буйича илм, амал ва дунёвий ишларда ютукларимдан кура камчиликларим бисёр булди. Турли хил касалликлар, гам-ташвишлар куршовида колдим. Илм талаби ва солих амалларимдан хам барака кочди. Хулк ва одобимдаги камчиликларимни хам Аллох кодир килгунича узим билиб тураман. Уларни харчанд тузатишга харакат килсамда, доим натижа яхши булмайди. Фарз ва нафл ибодатларда хам нуксонлар бисёрдай куринади. Биродарлар билан буладиган муомалаларда, оилавий муомалаларда хам камчиликларга йул куймокдаман. Агар эътибор берган булсангиз сайт оркали сизга саволлар билан мурожаат килиш чогида хам айрим тойилишларга, хатоларга йул куймокдаман. Албатта буни атайлаб килмадим. Бунинг учун сиздан яна бир бор узр сурайман. Хозирда яшаётган мусулмонларга жуда хам кийин. Улар гуё бир гурух бурилар орасида яшаётган кузичокларга ухшаб колишган. Каёкка карамасин шайтоннинг малайлари. Бундай фитналардан ё узлатга чикиб кетиб кутилиш мумкин ёки улиб кутилиш мумкиндай гуё. Гохида исломга ихлос билан амал кила олмаётганимдан, гунохларга йул куйиб куяётганимдан афсус чекаман. Лекин одамларга аралашиш билан яна узгариш содир булади. Дунёга берилиб кетиб коляпман. Бу холатимдан куркиб кетаман. Охирим нима билан тугаркин, деб.Мухтарам устоз хаёт синовлари ва машаккатлари хакида тухталиб утсангиз. Менинг холимга яраша маслахатлар берсангиз. Аллох сизга Узининг барокатларини ёгдирсин!Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр билан қўлдан келганича дийнимиз таълмотларига амал қилиб боришга ҳаракат қилаверинг. Сизнинг ҳолатингиз яхши деб ўйлайман. Фақат ўзингизга нисбатан талабчан бўлганингиз яхши. Одам ўзини ўзи тергаб туриши керак. Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat