Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқинчли хаёллар

20:56 / 10.05.2020 | 0904zzz | 2219

Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 5вақт намоз ўқиман Рўза тутаман. Хаёлларим тинчли бермаяпти. Худдики ман хаёларимдан ўтвоткан хатолим ичида яшавотканде бовомман. Қорқинчли хаёллар хаёлимда хамма билан уршип кетвоман. Лекин нима қвотканими хаммасини блип қивоман. Фақат реал хаётта қанаққип яшавотканимми блмаяман. Озлигимми топомаяман. Ёлгиз озим қолишка қорқвоман. Ихлос , Фалақ, Ан-Нас сураларини эрталап Бомдоддан кегин 41мартадан оқивоман. Шом пайтидан кегин яна қорқинчли хаёлла бошланвотти. Худди жинни бопқогандеман хаёлимда яшап юргандеман. Одамла ёки ёш болала қанақадир ойин кулги қилишса худди ман шу қилиқлани жиннихонада қвотканде туйлвоти. Илтимос ёрдам беринглар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн”ни кўп ўқинг. Аллоҳ таолонинг раҳмати шу даражада кенгки агар улар ёққан ва ёғадиган ёмғирлар ададича бўлса, денгизлар кўпигича бўлса, бутун саҳроларнинг қумлари ададича бўлса, катталиги ердан осмонгача бўлса ҳам алоҳида қолиб астойдил “Аллоҳим тавба қилдим, Ўзинг кечир” десангиз бирортасини ҳам қолдирмасдан кечириб юборади. Айни шу маънода бир неча ҳадислар бор. Банда ўлгунича хатодан ҳоли бўлмайди. Гап хато қилишда эмас, орқасидан тавба қилдим дея олиш ёки шайтон каби мен оппоқман деб гуноҳкорлигини тан олмасликда холос. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ كَانَتْ لَهُ عَدْلَ عَشْرِ رِقَابٍ، وَكُتِبَتْ لَهُ مِائَةُ حَسَنَةٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ مِائَةُ سَيِّئَةٍ، وَكَانَتْ لَهُ حِرْزًا مِنَ الشَّيْطَانِ يَوْمَهُ ذَلِكَ حَتَّى يُمْسِيَ، وَلَمْ يَأْتِ أَحَدٌ أَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلَّا أَحَدٌ عَمِلَ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ. وَمَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ   

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга шу кунда шайтондан ҳимоя бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Ҳеч ким у қилган нарсадан афзалроқ нарса қила олмайди. Ким бундан кўпроқ қилган бўлса, мустасно.
Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир».
Бу ҳадиси шарифда алоҳида сўзлар ва жумлаларни маълум ададда зикр қилиш ҳақида гап бормоқда. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган иборалар ила санаб зикр қилиш ҳам катта савобга, гуноҳларнинг кечирилишига ва бошқа фойдаларга молик экан. Бу ишларни қилган одам айни суннатга мувофиқ ишни қилган бўлади.
Зикрнинг қанчалар осон йўл билан катта фазлларга эриштирадиган омил эканини ушбу ҳадиси шарифда яққол кўриб турибмиз.
Бир киши бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, ана шундай улуғ фазлга эга бўлади. Бу амални қилиш учун ўтирган, ётган, юриб кетаётган ёки ўзи учун фойдали бўлган бирор ишни қилиб турган ҳолда тили ва дили билан бир неча дақиқа зикр қилса, бас. Ана шундай ниҳоятда содда ва енгил ишни қилган одамга қуйидаги нарсалар ваъда қилинмоқда:
1. Бу унинг учун ўнта қулни озод қилиш билан баробар бўлади.
2. Унга юзта ҳасана битилади.
3. Ундан юзта ёмонлик ўчирилади.
4. У ўша куни шайтондан сақланади.
5. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади.
6. Ҳеч ким ундан кўра афзал нарса қила олмайди.
Ҳар биримиз гуноҳларимизнинг ўчирилиши учун ҳар қандай оғир ишни қилишга ҳам тайёрмиз. Аммо бунинг жуда осон йўли бор экан. Ўша йўлни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатиб:
«Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
Мана шу жуда ҳам осон ишни ўзига кундалик вазифа қилиб олган одам улкан бахт соҳиби бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat