Ҳурматли устоз, бир масжидда намозни утириб уқидиганлар учун масжиднинг энг орқа қисмида алоҳида жой ажратилиб, маҳсус уриндиқлар қуйилган. Масжидда 20 га яқин саф бор. Бази намозларда фақат 2-3 та саф тулади ҳолос, натижада намозни утириб уқиган 1-2 киши билан жамоатни орасида 15 сафдан ортиқ масофа қолади. Бундай ҳолатда орқада утириб намоз уқиганларнинг намози дурустми?Жамоат намозида сафлар орасида масофа энг купи билан қанча булишига руҳсат бор? ЖазакАллаҳу кҳайран..
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Дуруст бўлади. Аммо яхши эмас. Улар ҳам ўриндиқлари билан сафда турганлари яхши.