Ассалому алайкум! Витр намозида "Қунут"дуосини ўқимасдан рукуга кетса кейин саждаи саҳв қилиши керак. Лекин шошилиб рукуга кетса, кейин саждаи саҳв қилаётган пайт, ўнг елкага салом бермасдан сажда қилса яна иккинчи марта саждаи саҳв қилинадими ёки витр намози бошидан ўқиладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша сажда билан намоз дуруст. Иккинчи маротаба саждаи саҳв қилинмайди. Валлоҳу аълам!