Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир-биримизга ўтиб кетса харом эмасми?

19:24 / 30.01.2019 | Akmaljon | 1940

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз (8 киши) ижарага квартирада турамиз. Ичимизда студентлар, абитуриентлар ва устозлар бор. Саволим шуки: ҳафтада озиқ-овқат учун, кунда нон учун пул йиғамиз. Ҳамма баробар пул беради. Йиғилган пулдан овқат учун маҳсулот олинади. Кечки пайт ҳамма учун овқат қилинади. Аммо гоҳида тушликга кўпчилик келмайди (иши, ўқиши туфайли). Шу сабабли биримизнинг ҳақимиз биримизга ўтиб кетади. Лекин, ҳамма бир биридан рози ҳеч ҳам оғринмаймиз. Аммо бунга динимиз нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бунга динимиз "Ўзаро рози бўлсангизлар жоиз" дейди. Келмаганларни насибасини олиб қўйинглар. Икки баробар ейдиган пулни ҳам икки баробар кўп берса адолат қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat