Ассаламу алайкум! Устозлар мен асли Тожикистонликман. Бизнинг мамлакатда таниқли ўзбек домлалар йўқ, лекин тожик миллатдаги Хожи Мирзо Иброхимов, Эшон Нуриддин каби домлалар бор. Ўшаларни сизлар ҳам танийсизларми? Шуларнинг маърузаларини эшитаман, барчаси тўғри шариат бўйича. Менда ҳозирда Шайх Муҳаммад Содиқнинг, Хожи Мирзонинг, Фозил қорининг ва Қобил қорининг маърузалари бор. Ҳозирча шулар етарлими ёки яна бошқа домлаларнинг маърузаларини ҳам таклиф қиласизларми? Жавоб учун олдиндан раҳмат
Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг маърузаларини эшитишни маслаҳат берамиз. Валлоҳу аълам.