- Шариатда жанозага утган кишини албатта бирон нарса бериб рози килиш керак деган гап йўқ. Оиланинг бирон аъзоси жанозага ўтса, бўлади. Сиз ўзингиз шуни қилишга уриниб кўринг. Аммо имом домла қанча маош олишини биласизми? У ҳам одам эканиничи? Имом домла сиз кўрган пулни мажбур қилиб олдими? Ёки ўзлари рози бўлиб бердими? Нима учун тўйда отарчилик қилиб минглаб долларлар олаётганлар ҳақида индамаясиз? Авваллари сиз айтгандек бўлган. Аммо кейин ҳаёт мураккаблашгандан кейин дийний хизматлар учун, жумладан, имомлик учун ҳақ олишга рухсат бўлган.