- Муовия ибн ал-Ҳакам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен:«Эй, Аллоҳнинг Расули, менинг чўрим бор эди. Уни икки шапалоғим ила урдим», дедим. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга оғир иш санадилар. Шунда мен:«Уни озод қилиб юборайми?» дедим.«Уни ҳузуримга олиб кел», дедилар. Мен уни келтирдим. У зот ундан:«Аллоҳ қаерда?» деб сўрадилар.«Осмонда», деди у.«Мен кимман?» дедилар.«Сиз Расулуллоҳсиз», деди у. Шунда у зот менга:«Уни озод қил. Шубҳасиз, у мўминадир», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилган.УСТОЗ,БУ ХАДИСГА СИЗ КУЙИДАГИЧА ШАРХ БЕРИБСИЗ: Бу ҳадиси шарифда эътиқод масаласига оид гаплар бўлгани учун уни ақоид илми уламолари ҳам яхшилаб ўрганиб чиққанлар. Улар хусусан, Аллоҳ осмонда, деган иборага алоҳида эътибор қаратганлар ва ҳадисдаги «Аллоҳ осмонда» деган ибора Аллоҳ таолонинг турган маконига эмас, Олий маконатига, қадрига ишоратдир, деганлар. Чунки, Аллоҳ осмонда ёки фалон жойда, дейишлик билан Аллоҳ таолонинг маконла чегаралаб қўйилган бўлади. Бу эса, У зотнинг шаънига нуқсон бўлиб қолади. Ҳолбуки, Аллоҳ таолони барча нуқсон ва камчиликлардан холий қилиб васфлаш Ислом ақийдасининг асосидир.Баъзи кишилар, ҳадисда келгандан кейин, гапни чўзмасдан ўша ҳадисдаги гапни айтиб қўйилаверса бўлмайдими? дейишлари ҳам мумкин. Аввало, ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзига хос алоҳида васфга эга шахс билан муомала қилмоқдалар. Бу ҳақиқатни кейинги ҳадисни ўрганиш жараёнида яна ҳам тўлиқроқ тушиниб оламиз. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳолатдан бошқа ҳолларда эътиқод ҳақида тамоман бошқача саволлар берганлар. Қолаверса, бу масала фақат ушбу ҳадис билан тугаб қолмайди. Балки бошқа кўплаб ҳадислар ва энг муҳими оятлар бор.Биргина мисол келтирайлик. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «У Аллоҳ осмонлару ердадир. У сирингизни ҳам, ошкорингизни ҳам билур», деган. Агар ҳозир биз ўрганаётган ҳадиснинг зоҳирига қараб, Аллоҳ таоло осмондадир, дейиладиган бўлса, манабу оятга хилоф қилинган бўлади. Қоида бўйича мабодо оят билан ҳадис зоҳиран бир-бирига қарши маъно англатиб қолса, ҳадисни таъвил қилинади. Агар таъвил қилиш имкони бўлмаса, ҳадис ташланади. Чунки, оят турганда ҳадис, қанчалик кучга эга бўлишидан қатъий назар, олдинга туша олмайди. УСТОЗ,ДЕМАК БИЗ БУ ЕРДА ОЯТНИ ХАДИСЛАР БИЛАН ЭМАС БАЛКИ ХАДИСНИ ОЯТ БИЛАН ТАФСИР КИЛИШИМИЗ КЕРАК.ШУНДАЙМИ?ЖУДА ГУЗАЛ УСЛУБНИ УРГАНСАК БУЛАР ЭКАН СИЗДАН.МАШААЛЛОХ.БУНГА АСОС АЛЛОХУ АЪЛАМ ХАДИС НОЗИЛ КИЛИНГАНУ ОЯТЛАР ЭСА УЛАРНИ ТАФСИР КИЛИБ ВА ШАРХ КИЛИБ КЕЛГАН.УСТОЗ,ДЕМАК СИЗНИНГ КУЛЛАГАН УСЛУБИНГИЗ ВА ШАРХИНГИЗГА КУРА АЛЛОХ ХАМ ОСМОНДА ВА ХАМ ЕРДА,ЧУНКИ ОЯТДА АЛЛОХ ОСМОНЛАРУ ЕРДА ДЕЙИЛГАН.ШУ ЖОЙИ БИЗГА КЕРАК БУЛГАНИ УЧУН,ЯЪНИ АЛЛОХ НАФАКАТ ОСМОНДА БАЛКИ ЕРДА ХАМ ДЕГАН ЖОЙИ,ШУ ЕРДА ТУХТАЙМИЗДА,БУ ЕГИГА УЗИМИЗ ХОХЛАГАНЧА,ЯЪНИ КУРОН ОЯТЛАРИСИЗ ВА ХАДИСЛАРУ САХОБАЛАРНИНГ СУЗЛАРИСИЗ ШАРХНИ КИЛАВЕРАМИЗ,АЛЛОХ КУДРАТИ БИЛАН ОСМОНЛАРУ ЕРДА УЗИ ЭМАС,УЗИ ХЕЧ КАЕРДА ЕКИ УЗИ ХАММА ЕРДА КАБИ УЛУГ ШАРХЛАР.ШУНДАЙМИ,УСТОЗ?МАН СИЗНИ ТУГРИ ТУШУНДИМИ?УСТОЗ МАН КУПОЛЛИК КИЛИШ МАКСАДИДА ЭМАС БАЛКИ САВОЛГА АНИКЛИК КИРИТИШ МАКСАДИДА ВА МАНИ НАЗАРИМДА НОТУГРИГА УХШАГАН ВА ХАТТО ЗАЛОЛАТГА УХШАГАН ЖОЙЛАРГА УРГУ БЕРИШ УЧУН БАЪЗИ ГАПЛАРНИ АЙТДИМ.УСТОЗ,УНДАЙ БУЛСА АЛЛОХ КАНДАЙ ЗОТ,ЯЪНИ УНИНГ ЗОТИ МАХЛУКЛАРИДАН ОЛИЙ-ЮКОРИ ТАРАФДАМИ ЕКИ ХАММА ЕРДАМИ,ЭНДИ АЙТСАНГИЗ АКИДА,ИМОН КАНДАЙ БУЛСА ТУГРИ БУЛАДИ.АЛЛОХНИ КАНДАЙ ТАНИЙЛИК?УНИНГ :жж ЗОТИ КАЕРДА?КУЛ ОЧИБ ДУО КИЛАЕТГАНДА КАЕРГА ЧУЗАЙЛИК КУЛИМИЗНИ ОСМОН ТАРАФГАМИ ЕКИ ЕН ТАРАФГАМИ ЕКИ ПАСТГАМИ,КАЕРГА?ИНСОФЛИ ОДАМЛАР АЙТСИН ХАКНИ.ИЛТИМОС,БУ МУРОЖААТИМНИ ОЛИБ ТАШЛАМАНГЛАР,ЧУНКИ ОЛИБ ТАШЛАШ ВА ГАП УЙИНИ КИЛИШ ОЛИМЛАРНИНГ СИФАТИ ЭМАС,БАЛКИ ОЛИМЛИККА ЯРАШАДИ САВОЛНИ "ЧАЙНАБ" ТАШЛАШ ВА САВОЛ БЕРУВЧИГА ШУ ДАРАЖАДА ЖАВОБ РАВШАН БУЛАДИКИ,УНГА ФАКАТ "ЮТИБ ЮБОРИШ"ГИНА КОЛАДИ.МАН ОЛИМ ДЕГАНДА ШУНАКА СИФАТЛИ ИНСОНЛАРНИ ТУШУНАМАН ВА УМИД КИЛАМАНКИ УСТОЗ ХАЗРАТЛАРИ ЖАВОБ КИЛАДИЛА,ОЛИБ ТАШЛАШНИ МАЪН КИЛАДИЛАР.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз ўзингиз кимсиз? Ҳеч ким ҳадисни оят билан шарҳлагани йўқ. Тушунчаларингиз ўзингизга. Имкон топиб қабулимга келинг. Тушунтириб қўяман.