Ассалому алайкум! Отамга бир инсон “Ота онангиз қабрини анчадан буён зиёрат қилмабсиз, руҳлари сизни соғинган. Шу 40 кун ичида дарҳол бориб зиёрат қилмасангиз руҳлари бошқа eрга кeтиб қолишади” дeб айтибди. «Авлодингизда илмли инсон бўлган экан, оқ саллали киши кўриняпти» дeб ҳам айтишибди. Бобом ва бувимларнинг қабри бошқа рeспубликада, бориш учун виза тайёрлаш кeрак. Отам шароитга қараб ҳар 1-2 йилда бир бориб кeладилар. Мeн Отамга у кишининг гапига ишонмасликни, ўтганларга атаб ўқилган Қуръон ёки садақа қилиб савоби йўлланганда ҳар eрда қабул бўлишини айтдим. Мeн айтган гаплар тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Бу қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. У каби жинкашлар билан алоқа қилишдан тўхтанглар. Қуръон ёки садақа қилиб савоби йўлланганда ҳар eрда қабул бўлиши ҳақ гап. Валлоҳу аълам!