Ассалому алайкум! Мен иншаАллоҳ Аллоҳнинг изни ила уйланмоқчиман. Куёв келинга махр бериши керак. Биз тарафда имом домла келишган холда 30 грамм тиллани нархини махр этиб белгилайдилар валлоҳу аълам. Мен студентман. Ўқишдан сўнг шу уй ишлари билан шуғулланиб юраман. Ҳеч қаерда ишламайман. Чунки уйда иш етарлигина. Махр беришга келганда ота онамдан олиб берсам бўладими? Агар ота онамдан олсам улар рози бўлиб беришса ҳам қарздор бўламанми? Бир йўл кўрсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Қарз деб беришса қарз бўласиз, ҳадя деб беришса ҳадя бўлади. Валлоҳу аълам!