Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алдовли никох

23:17 / 04.11.2020 | Nilufar | 2680

Ассалому алайкум! Яқинда турмушга чиқдим. 7ой бўлди. Зиёли оиланинг фарзандиман. Аллоҳга шукур ота-онамни хам диний, хам дунёвий илмлари бор. Фарзанларига хам иложи борича иккала билимларни беришга харакат қилишган. Шу вақтгача ўтган умрим ва вақтимни фақатгина илм олишга сарфладим. 22 ёш бўлишимга қарамасдан қўлимда 2та касбим бор, доим аъло бахоларга ўқиб, турли хил танловлар ғолиби бўлдим. Шу вақтгача бировни севмадим, йигитлар билан юрмадим, Аллоҳдан қўрқдим. Оила қураётиб хам танловни ота-онамга ишондим, ўзим билмаган, танимаган инсонимга турмушга чиқдим. Лекин турмуш қурган инсоним мен ўйлаган инсон бўлиб чиқмади. Никохимизни жуда кўп ёлғонлар билан бошлабди. Ичмайман, чекмайман деган инсон хам чекар, хам ичар, оғзидан ёмон сўзлар жуда кўп чиқар экан. Буни хазм қилишга харакат қилдим, лекин фақатгина бу эмас тўйдан олдин ва тўйдан кейин хам бир қиз билан юрганини, зино қилганини билиб қолдим. Уйдагилари ўғлини кўча қизлар билан юриши билиб туриб ўғлимни ўзгартирар деган мақсадда ўқиган тарбияли, яхши оилани қизини излашиб, алдаб олишибди. Охирги 2ойдан бери ўғлимиз юрмай қўйди дея иддао қилишяпти уйидагилар. Тўғри икки ой сал яхши томонларга ўзгарганини ўзим хам сездим, лекин дилим жуда оғриди. Бундай вазиятда мен нима килишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Умид бўлса сиз туфайли бир инсон ботқоқдан чиқсин. Тайёри билан яшаш ҳаммани ҳам қўлидан келади. Сиз ҳам дуо ҳам илм, ҳикмат орқали ўнгланишига ҳаракат қилинг. Бўлмаса ажрашиш қочмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat