Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари.Сизга савол билан мурожаат этишга изн сўрайман.Қимматли вақтингизни олганим учун ҳамда саволимда айб ва нуқсонлар бўлса узр сўрайман.Ҳазрат ман нисбатан узун дуо қиламан.Одатда қўлимни кўтариб турганимдан қўлим тола бошлайди.Яна охирида "Роббана атина" деб бошланувчи дуони ҳам ўқийман.Бу дуони ўқиш билан бирга турли нарсаларни номини айтиб сўраганимдан Аллоҳни ғазабини келтирмаяпманми деб ўйлаб қоламан.Сўрамасам ҳам Аллоҳнинг ғазаби келишини билиб яна ўйга толаман.Ҳазрат ёки фақат "Роббана атина фид дуня ҳасанатан, фил ахирати ҳасанатан ва қина азаббан нар" ни ўзини ўқийми? Маслаҳат беринг илтимос. Жавобингиз учун раҳмат.