Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даволанишга ёрдам бериш ҳақида

09:27 / 07.02.2019 | Bobur | 1911
Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозирда ҳаммага маълум нарса-касалликлар ва касал кишилар жуда ҳам кўпайиб кетди. Айрим касалликлардан даволаниш узоқ муддат ва кўп ҳаражатларни талаб этмоқда. Шундай ҳолатларда гувоҳ бўлинаётган ҳолат шуки, бемор кишининг даволанишига ёрдам беришдан беморнинг яқин-атрофидаги мўъмин-мусулмонлар ўзларини олиб қочишмоқда, ҳаттоки ёрдам беришга қурби етадиган жигар ака-укалар ҳам қодир бўла туриб ёрдамлашишмаябти. Натижада кўплаб тузалиб кетиши мумкин ёш-ёш беморлар вафот этиб кетишмоқда. Шундай ҳолатларда беморга даволаниш учун ёрдам бериш биринчи навбатда кимлар учун фарз ёки вожиб? Асри соадат даврида саҳобалар ҳаётида бу масалалар қандай ҳал бўлган?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирда кўпчилик катта ейиш катта катта уйлар қуриш катта катта машиналар олиш билан банд. Бу қайсидир маънода жоиз, аммо ён атрофимизда муҳтожлар бўлатуриб, уларни ҳожатини чиқармасдан қилинса ножоиз бўлади. Берилган мол-дунё охиратда зиёнимизга эканлигининг аломати бўлади. Энг ёмони иймондаги тараққиётга тўсиқ бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُسَاوِرٍ قَالَ: سَمِعْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ يُعَاتِبُ رَجُلًا فِي الْبُخْلِ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيْسَ الْمُؤْمِنُ الَّذِي يَبِيتُ شَبْعَانَ وَجَارُهُ إِلَى جَنْبِهِ جَائِعٌ 

Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Аббоснинг бир кишини бахилликда айблаб шундай деганини эшитдим:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўзи тўқ ётиб, ёнидаги қўшниси оч қолган кимса мўмин эмас», дедилар». 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَمْ مِنْ جَارٍ يَتَعَلَّقُ بِجَارِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يَقُولُ: يَا رَبِّ أَغْلَقَ عَنِّي بَابَهُ وَمَنَعَنِي فَضْلَهُ 

Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни қанчадан-қанча қўшнилар ўз қўшниларига осилиб: «Ё Роббим! 
(У менинг) юзимга эшигини ёпган ва фазлидан мени тўсган», дейди», дедилар».
Шарҳ: 
Шунинг учун мўмин-мусулмонлар қўшниларига қўпол муомала қилмасликлари, қўшниси муҳтож бўлиб турганда ундан юз ўгирмасликлари, берадиган нарсалари бўлса, бермай қўймасликлари керак экан.
Ўзи соғ бўлатуриб бемор қўшнисига ёрдам бермаслик ҳам юқоридаги ҳадисга тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat