Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олимлар вақтни тақсимлаши

08:50 / 07.02.2019 | Agent007 | 1901
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, одам бир кунда энг камида ёки ўртача қанча ухлаши мумкин? Масжидларда катта катта олимларни кечалари билан ухламай Қуръон ва намоз ўқиб чиқишган деб эшитиб қоламиз. Ўшалар бир кунда неча соат ухлаб неча соат ибодат қилишган?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ алайҳис салом кечаси ухлаганлар ҳам, туриб ибодат ҳам қилганлар. Аллоҳ ибодатга машғул бўлган муқарраб инсонларни 5-6 дақиқа, узоққа борса бир соатли уйқу билан уйқуга тўядиган баракани бериб қўяди. Бу саҳобаларда яққол намоён бўлар эди. 

 ثُمَّ أَنزَلَ عَلَيْكُم مِّن بَعْدِ الْغَمِّ أَمَنَةً نُّعَاسًا يَغْشَى طَآئِفَةً مِّنكُمْ 

154. «Сўнгра ғамдан кейин сиздан бир тоифани қамраб олган мудроқни омонлик қилиб туширди».
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Уҳуд куни сафда турганимизда бизни мудроқ қамраб олди. Қиличим қўлимдан тушиб кета бошлади, қайтариб олдим. Яна тушса, яна қайтариб олар эдим», – дейдилар.
«Бошимни кўтариб, қарасам, – дейдилар бошқа бир ривоятда, – ҳамманинг боши кўксига эгилиб турибди». (Оли Имрон сураси).
Ҳақиқатдан, мудроқ худди мўъжизадек нарса. Чарчаб, ҳеч қандай ҳаракатга ярамай қолган одам ҳам бир оз мудраб олса, ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетаверади. Мусулмонлар Уҳуд урушида енгилиб, қоча бошлаганларида, Аллоҳ таоло уларга мудроқни омонлик қилиб юбориб, катта фалокатдан – бутунлай тор-мор бўлишдан сақлаб қолди. Бир оз мудраб, сўнг ўзига келган мусулмонлар Набий алайҳиссаломнинг атрофларида тўпланишди ва тоғнинг баландроқ, қулайроқ жойига чиқиб, жойлашишди. Буни кўрган мушриклар охиригача ҳужум қилишга юраклари дов бермай, ортга қайтдилар.
Сиз айтган узунасига бўлган ўлчов, уйқуни эни ҳам бўлади. Бу унинг баракасидир.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat