Ассалому алайкум! Мухтарам Устозлар, фарз намозининг иккинчи ракатида имом Фотиха сурасини унутиб, зам сурани ўқиб кетса муқтадийлар луқма бериши мумкинми? Мумкин бўлса қай тариқа? Ушбу намоз дуруст бўладими ёки қайта ўқиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фотиҳани ўқиш вожиб амал, зам сура ўқиш билан қироатнинг фарзи адо бўлади. Луқма беришда “Субҳааналлоҳ” дейилади. Бундай суратда намознинг охирида сажда саҳв қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!