Ассалому алайкўм!Муҳтарам Шайх жаноблари!Кўпдан ўйлантириб юрган саволимни Сиздан сўрамоқчиман. Гап шундаки, аксар намозхонларимиз тиллари билан намодза айтаётган оятларининг маъносини билишмайди. Агарда намоз ўқишдан асосий мақсад Аллоҳга юзланиб Унга Қуръон оятлари СЎЗЛАРИ билан мурожат қилиш бўлса, бундай мурожатдан ҳосил бўладиган фойда намознинг асосий фойдаси ва маъноси бўладиган бўлса, нега маънога бунчалар кам эътибор - билолмаяпман! Аниқки, бу ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, бунинг сабаблари бор. Устозлар намозни ўргатаётганларида оятларнинг маъносини билиш шартлигини, акс ҳолда МУРОЖАТ бўлмаслигини тушунтиришмайди. Бунинг ҳам сабаби бор. Устозлар ҳам кимнингдир таълимини олишган... Охир-оқибат масала юртимизда ўтган асрларда ҳосил бўлган ҳолатга бориб тақалади. Қайсидир бир пайтда “кишилар намоз ўқишиб юрса бўлди, маънони билиш шарт, деб уларга оғир қилиб, намоздан бездирмайлик”, деган фикр устун бўлганга ўхшайди. Намозхон намозида Аллохга МУРОЖАТ қилгандагина намознинг таъмини тотишини, бунинг фойдаси ўлароқ у ҳақиқий намозхонга айланишини, яъни у намозни яхши кўриб қолишини (зеро инсон нарсани татиб билибгина яхши кўриб қолиши мумкин), яхши кўрган нарсасини эса киши ташламаслигини, натижада намозда бардавом бўлишлигини эътиборга олсак, ўша, ўтмишда ҳосил бўлган фикр тескари натижа беришини билиб қоламиз. Бунинг натижасида намозни бир одатга айлантириб олганлар, яъни намоздан фойда олмайдиганлар сафи кенгаяди. Бу саф кенгайган сари мусулмон уммати ожизлашиб бораверади. Қизил ва бошқа тусдаги ёвнинг осонликча қурбони бўлади. Демак, “намозни ўқиб юрсангиз бўлгани, маъноси бир гап бўлар” қабилида таълим бериш оғир натижаларга олиб боради. Ва, аксинча, намозда Аллоҳга чинакамига мурожат этувчи бир намозхон умматнинг бриллиант мисоли улкан бойлигидир. Ўша билан уммат кучлидир. Савол: Ушбу эски хато бугунги кунда давом эттирилмаяптими? Маънони билиш яхши дейилаяпти-ю, шартлиги айтилмаяпти. Аллоҳга мурожат қилибгина намоздан фойда ҳосил бўлиши баралла айтилмаяпти.Мудом Сизга узок умр тилагувчи укувчингиз.