- Ва алайкум ассалом! Сиз илм ҳам ўрганинг уни етказишни ҳам ўрганинг. Илм олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Ҳақни гапираяпман деб ҳамма нарсани ҳар ҳолатда гапираверманг. Уларга ўзлари қизиқадиган диний маълумотларни беринг. Фақат яхшиликка тарғиб қилинг. Масалан ким силаи раҳм қилса ризқи кенг ва умри узун бўлади деган ҳадис бор. Шу кабиларни етказинг. Хатоларини тўғрилаш вақти ҳам келади. Ҳозирги кунда хатоларини тўғрилайман десангиз туғиб катта қилган ота-онангизга ҳам ёқмайсиз. Валлоҳу аълам!