Ассалому алайкум! Хажга борганда хожилар беш вақт фарз намозларни жамоат билан ўқишганда қайси мазхабга амал қилиб ўқишади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма ўз мазҳабига амал қилади. Зотан намознинг фарз ва вожибларида фарқ йўқ. Фақат суннатларида озроқ фарқ бўлиб, ҳамма ўзи мазҳабидаги каби ўқишида муаммо йўқ. Валлоҳу аълам!