Шайх хазратлари ушбу хадисларни тушунтириб берсез.Ибн Аббос разияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Холам Маймунаникида бир кеча тунаб қолдим. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси намозга турдилар. Туннинг бир қисми ўтган эди. Деворга осиғлиқ мешдан сув олиб, енгил таҳорат олдилар. Кейин туриб намоз ўқий бошладилар. Улардан кейин мен ҳам таҳорат олиб, чап томонларига келиб турдим. Мени ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар, кейин Аллоҳ хоҳлаганча намоз ўқидилар, кейин ёнбошладилар, ҳатто пишиллаган овозлари ҳам эшитилди. Кейин муаззин келиб, азон айтди ва биргаликда намоз ўқишди. Жаноб Расулуллоҳ (бу гал) таҳорат олмадилар. Амр ибн Динор: «Одамлар Жаноб Расулуллоҳнинг кўзлари ухлайдию, лекин диллари ухламайди, дейишади»,- деб бизга айтгандилар. Амр шундай дейдилар: «Убайд ибн Умайр: «Пайғамбарларнинг тушлари ҳам ваҳийдир»,- дедида, «Тушимда мен сени қурбонлиқ қилаётган эканман (Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссаломга шундай деганлар)» деган оятни ўқиди». шу хадисни тушунтириб бероласизми.