Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Оламларни яратган ва тарбияловчиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларнинг чэксизи, О'зининг зоти покига муносиби бо'лсин!Ул Зотнинг севимли расули Муҳаммад Мустафога дуруду саловатларнинг сараси, маҳмуд мақомию васила бо'лсин!Ул зотга эргашганларга Аллоҳ таолони ҳидояти ва раҳмати бо'лсин! Ҳазратим! Мен Тошкентдаги унверситетлардан бирида талабаман. Бу жойда материалистик г'ояларга бурканган о'қитувчилар ко'п. Сизга айтмоқчи бо'лган нарса қуйидагича: Мен еврогуруҳларда о'қийдиган мусулмон, о'збек қизларини шарм ҳаёсиз кийиниб юришларини ко'риб ҳайратланар эдим ва нафратланар эдим. Аммо о'зимни ва ко'зимни ва тилимни тияр, ко'рмаганга олар эдим. Лекин ко'пчилик йигитлар шахвоний қарашлар қиаётгани гапирмаса ҳам бо'лади ва буни натижасида илм олишга савия пасайиб ко'проқ шахватни қондиришга эхтиёж бошланади. Мен яқинда шу нарсаларга чидай олмай "О'та-о'та калта юбка" кийиб келган қизни ё'лини то'сиб, "Қаердансан? Нима учун бу аҳволда юрибсан тузукроқ кийинсанг бо'лмайдими" деб о'з синглимни койигандек қаттиқ койидим Аммо зарар ёки со'киш ишлатмадим. У қиз эса мени номимдан деканатга шикоят қилиб сал кам "Зо'рламоқчи бо'лди" деган мазмундаги тилҳат берибди. Раҳбарият мени Халқ душманидек ко'риб талабалар сафидан чиқариш пайида. Мен уларга бор ҳақиқатни айтсам мани ҳимоя қиладиган киши топилмади, у қизга эса ҳақиқатда сен нима учун бундай фохишаномус кийингансан деб саволни бош харифи ҳам берилмади. Жуда ко'пчилик ичида мен айибдор бо'лдим, талабалар ҳам у қизга то'г'ри гап айтган дея мени ёнимни олиш о'рнига "Нима қилар эдингиз ундан ко'ра сонларига ё ко'кракларига қараб завқ қилиб о'қиб юрмисизми ахир о'з оёқлари билан келиб турибтику" деган фикир билдирдилар.(ко'пчилик). Ёлг'из Аллоҳ таоло мени гувоҳим ва ҳимоячим ва мен бунга ишонаман. Аммо мени қийнаётган нарса мусулмонлар ичида, о'збеклар ичида бегона бо'лдим хечбо'лмаса "Залолатни тил билан қайтар"ишга ҳам қурбим етмади, чунки, мени хеч бир мард қо'лламади ва мақулламади. Наҳот мо'мин бо'лиш қийин? Нахотки мусулмон мусулмонни ёнини олмаса? Ҳазратим! ва ушбу қораланган сатрларни о'қиб турган мо'мин-мусулмон биродарларим бу воқияга нима дейсизлар? Камина тушкунликка тушиб қолдим, ланати шайтон ҳам васвасасини аллақачон бошлаган. Мен ожиз бандани ҳеч бо'лмаса далда билан ёқлайдиган кимса борми? Ҳазратимга саломлар ва мо'мин биродарларимзга юксак имонлар тилаб.......!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳеч тушкунликка тушманг. Ўзинги айтганингиздек, “Ёлг'из Аллоҳ таоло мени гувоҳим ва ҳимоячим ва мен бунга ишонаман”да мустаҳкам туринг.