Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза ўқиш керакми

16:54 / 16.02.2019 | Зулайхо | 2454
Ассалому алайкум! Укам 15 йил аввал уйдан чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Қидирувларимиз бесамар кетди. На тиригини на ўлганлигини билмаймиз. Хужжатли ишлар керак бўлганда расман ўлган деган хужжати бор. Саволим шуки укамга бедарак йўқолган бўлса хам бир домла жаноза ўқитинглар дебди. Йўқолган бўлса хам жаноза ўқиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Домла нотўғри айтибди. Чунки жаноза ўқиш учун нафақат ўлгани аниқ бўлиши, балки маййитни жасадининг аксар қисми ҳозир бўлиши керак. Ҳатто ҳозир бўлиб чириган бўлса ҳам ёки куйиб эти қолмаган бўлса ҳам жаноза ўқилмайди. Шунинг учун сувда бедарак йўқолганларга, ёнғинда қолиб суягининг ўзи қолганларга ҳамда узоқ жойда вафот топиб, етиб келгунича бадани ириб қолганларга жаноза ўқилмайди. Ўқилса ҳам у жаноза ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat