Ассалому алайкум Шайх хазратлари мен ошхона ишлатаман (кафе),узим спиртлик ичимликларни сотмайман (хохламайман хам )лекин одамлар узи билан арок олиб кириб ичиб олишаябти айрим вактларда.Саволим шундай 1)мени ошхонамдан топган пулим халолми. 2)У одамлар арок олиб кириб ичишса менга зарари борми.Ошхонам халол болиши хамда халол пул топиш максадидагина савол бердим илтимос саволим тугри болмаган болса мени кечиринг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳозир давлат бошлиғининг ичкиликка қарши фармони чиққан шундан бир нусхани ошхонага осиб қўйинг. Агар унга ҳам кўнишмаса, органларга мурожаат қилинг.