Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олди берди тартиби...

00:00 / 09.04.2011 | eski savollar | 2326
Ассалом алайкум Шайх хазратлари!Бир биродаримиз иккинчи бир биродаримизга қарз бериш олдидан "тилҳат" ёзиб беришини,сабаби Қур'онда бу ҳақда Аллоҳнинг оятлари борлигини айтганди,аммо қарз олувчи бу вазият у оятга то'г'ри келмаслигини ва бошқа айблар билан қарз берувчи биродаримизни айблади ва бир неча йиллик до'стликка путур этди,қарз олувчи қарз берувчидан қаттиқ ҳафа болиб гаплашмай қойди. Иккаласи ҳам намозҳон,Ҳудони таниган оқимишли йигитлар. Савол: қарз олди бердиси "тилҳат" орқали бо'лиши керакми ва бу йигитларни ҳолатида қайси ё'лни тутган мақул?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат,Аллоҳ барчамиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тилхат ёзиш ҳақида оят борлиги рост. Шуни қилиш керак.Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида айтади:“Эй, иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олдиберди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эси паст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин”.

Топ рейтинг www.uz Openstat