Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билиб туриб гунох иш қилиш

21:15 / 20.02.2019 | surojbek | 3965

Ассалому алайкум! Билиб туриб гуноҳ иш қилиш, масалан: қиз олиб қочиш катта гуноҳ дегансиз устоз. Катта гуноҳлигини билиб турибам олиб қочса, кейин тавба қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  Гуноҳ қилиш банданинг иши, фақат пайғамбарларгина гуноҳдан маъсум. Асосийси тавба қилишдир. Тавба ҳақиқий бўлса барча гуноҳлар кечирилади. Аммо бу ерда эътибор бериш керак бўлган бир жиҳат бор. Баъзилар гуноҳ қилсам кейин тавба қиламан деб қастдан гуноҳлар қилишади ёки Аллоҳнинг буйруқларирга беэътибор бўлишади.Ахир қанчалаб одамлар шундай деб тўсатдан ўлим чангалига тушишди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat