Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ал Исро сураси 69- ояти

13:56 / 30 март | Феруз Юлдашев | 316

Ассалому алайку! Исро сураси 69-оятини маъносини англай олмадим. Нима дейилган бу оятда? Ёки сизни у(денгиз)га яна бир марта қайтариб, устингиздан шиддатли шамол юбориб, куфр қилган нарсангиз сабабли ғарқ қилиб юборишидан ва сиз ўзингизга Биздан ўч олувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундан олдинги оятни ҳам тушуниб ўқишингиз керак эдида. 

 أَفَأَمِنتُمْ أَن يَخْسِفَ بِكُمْ جَانِبَ الْبَرِّ أَوْ يُرْسِلَ عَلَيْكُمْ حَاصِبًا ثُمَّ لاَ تَجِدُواْ لَكُمْ وَكِيلاً۝ 

68. Сизни қуруқликнинг бир томонига ютдириб юборишидан ёки устингиздан тошли шамол юборишидан, сўнгра ўзингизга қутқарувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?!
Эй ношукр бандалар, денгизда фалокатга учраганингизда қўрқиб кетиб, фақат Аллоҳга илтижо қилган эдингиз. Энди, У сизни қутқарганидан кейин, қуруқликка чиқиб олиб, юз ўгириб кетишингиз нимаси? Ёки, ер юзида Аллоҳнинг фалокатига учрамайман, деб хотиржаммисиз?! Сувда фалокатга учратган Аллоҳ қуруқликда ҳам фалокатга учратишга қодир. Ёки У
«Сизни қуруқликнинг бир томонига ютдириб юборишидан…» хотиржаммисиз?!
Ерга ютдирмаса, бошқа фалокатга ҳам учратиши мумкин. Ана ўшандай фалокатларга учрашдан ҳам хотиржаммисиз?! Мисол учун, Аллоҳ устингизга шамол йўллаб, тош ёғдира олмайдими?! Хотиржам бўлишга асло ҳаққингиз йўқ. Аллоҳ фалокатларини юборганида, сиз ўзингиз учун қутқарувчи топа олмай қоласиз. Аллоҳ таоло учун сизни фалокатга учратиш ҳеч гап эмас.

 أَمْ أَمِنتُمْ أَن يُعِيدَكُمْ فِيهِ تَارَةً أُخْرَى فَيُرْسِلَ عَلَيْكُمْ قَاصِفا مِّنَ الرِّيحِ فَيُغْرِقَكُم بِمَا كَفَرْتُمْ ثُمَّ لاَ تَجِدُواْ لَكُمْ عَلَيْنَا بِهِ تَبِيعًا۝ 

69. Ёки сизни унга (денгизга) яна бир марта қайтариб, устингиздан шиддатли шамол юбориб, куфр келтирганингиз сабабли ғарқ қилиб юборишидан ва сиз ўзингизга ўша учун Биздан ўч олувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat