Ассалому алайкум! Биз уч қиз, бир ўғилмиз. Отам бундан 13 йил аввал талоқ қўйиб шундан кейин онам билан бирга яна яшаб келишган. Уч йил аввал отам бизни ташлаб уйдан чиқиб кетди. Уйни Бобом дадамни номларига расмийлаштириб берган эканлар. 20 йил олдин уйни ҳар сафар бобом ремонтларини, бизни камларимизни ҳам қилиб келган. Дадам ишсизлиги сабаб яхши боқа олмасди. 2-опамни чет элда юриб турмушга узатишди. 3- опамни онам ўзлари отам ташлаб кетганидан кейин ишлаб чиқарди. Отамни тўйга айтсак ҳам келмадилар. Кўчада кўрсак ҳам тескари қараб кетадилар. Умуман алоқа қилмайдилар. Шу уйни суд орқали бўлиб олмоқчи. Отамни ҳақлари борми шу уйда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бирор аҳли илмнинг ҳузурига боринглар. Ҳамма томонини батафсил ўрганиб чиқиш керак бўлган жуда кўп масалалар бор экан. Валлоҳу аълам!