Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилай?

23:03 / 28.02.2019 | Sardor | 3264
Ассалому алайкум! Илгари гуноҳлардан, намозларимни қазо қилишдан қўрқар эдим. Бир намозимни қазо қилсам катта бир нарсадан қуруқ қолгандай бўлардим. Мактабда боллар телефонда порнографик видеолар кўрсатишса, танимда бир титроқ пайдо бўларди. Бундай ишлардан ҳазар қилардим. Сигарет, нос чекишса у ердан кетардим, чидолмасдим. Ҳозир эса аксинча... Намозларимни, асосан Ҳуфтон намозимни дангасалик қилиб қазо қилиб қўяман. Порнографик видеоларни концерт кўргандай кўраман, лекин бегона аёлга кўзим тушса беихтиёр кўзимни олиб қочаман. Телефонда лекин ундай эмас. Билмайман нега бундай. Сигарет ҳам, нос ҳам чекаман. Энг ёмони бу ишларни гуноҳлигини билиб туриб қиламан. Бу ҳолатимдан чарчадим. Гоҳида йиғлагим келади. Ўзимдан ўзим жирканиб кетаман. Бу гуноҳлардан тийилолмаябман. Энди нима қилай. Нима қилсам аслимга қайтаман? Нима қилсам бу гуноҳлар мени тинч қўяди?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўғил болада ҳиммат деган нарса ҳам бўлиши керак. Узлуксиз рўза тутинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat