Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишлайдиган аёлларни топгани ҳаромми

20:45 / 16.06.2019 | Dilnoza | 3197
Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсинким шу рўза ойида ўрандим. Мактабимизда ишлаётган яна 2-3 нафар ўқитувчилар ҳам ўрандилар. Шундоқ ҳам мактаб ичида рўмолимизни ечиб юрибмиз. Лекин маъмуриятимиз шунга ҳам кўнмай: "Рўмолингизни уйида ўранг. Ўрандингизми ҳамма амалини қилиб уйингизда ўтиринг, сизни топган пулингиз оилангиз, эрингиз ва фарзандларингиз учун ҳаром" деди. Аёл кишининг ишлаб оиласига ёрдам бериши ҳаромми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Ишингизга ривож.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизлар топганингиз шак-шубҳасиз ҳалол. Сиз каби дин-диёнатли инсонлар ўша ерда туришингиз шарт. Ишни ташласангиз гуноҳкор бўласизлар. Таълим-тарбия беришда қаттиқ меҳнат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat