Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болиғ, Таҳорат, Савдо ва бошқалар.

00:00 / 27.05.2007 | eski savollar | 3768
Ассалому алайкум мухтарам Устоз ва форум иштирокчилари бўлиб турган бошқа мусулмон биродарар.Аллоҳим Сизу бизларга икки дунё бахту-саодатини берсин.Устоз, рухсатингиз билан ўзимни қийнаб юрган саволларни берсам. Шу масалаларни билиб олишимда ёрдам берсангиз. Саволлар қуйидагича:1. Киши ўзининг балог'атга етганлик даврини (биринчи болиғ бўлган пайтини) билса намозни шу пайтдан бошлаш вожиб бўладими ёки 12 ёшданлиги қат'ийми? (Бу саволни илгари ўқилмай қолган намозларни қазосини ўқиб олиш мақсадида сўрадик).2. Таҳорат олиб, фақат оёққа келганда "Жароҳатли а'зо сифатида" масҳ тортиш мумкинми? (агар табиблар оёг'ингни камроқ юв иссиқ тут деган бўлсалар, махси кийиб юришни эса иложи бўлмаса).3. Комил таҳорат билан маҳси кийилди. Сўнг ма'лум муддат ўтгач у одам соҳиби узрга айланди. Маҳсига масҳ тортиши мумкинми (чунки комил таҳорат билан кийганку)?4. Бир кишида иллат бор. Базан 1-2 соатга базан бутун намоз вақти ўтиб кетгунига қадар ҳам таҳорати тез-тез бузилиб туради. У киши бу дардини қанча давом этишини билмайди. Лекин баданига қаттиқ машаққат қилиб бу иллатни бир муддат тўхтатиб турса бўлади. Шу киши "Соҳоби узр" ҳисобланадими? 5. Исломда "Бай очиш" (савдойим яхши юрсин деб биринчи ҳаридорга арзонроқ сотиш) борми?6.Сеҳр ҳақида. Уни ким ва қандай қилганинни билиб қолдик дейлик. Ундан қандай сақланишимиз керак. Зеро Пайғамбаримиз а.с.га ҳам сеҳр қилинганку. Сеҳр қилган одам 180000 сўм пул сўраяпти. (Ўзи қаерга ва нима билан сеҳрлаганини айтиш учун). Нима қилишни маслаҳат берасиз, Устоз.7. Ғусл борасида. Аёл кишининг сочи ўрилганда остини ювса кифоя қилади деган масала эшитган эдим. Бу соч ўриб олишлик ғусл қилиб олгандан киёноқ бўлиши керакми ёки истаган пайтда ўриб олган бўлса ҳам кейинги ғуслда остига сув еткасса кифоя қилаверадими? Агар шу ҳолатда намоз ўқиб юрган бўлсачи?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1, - Балоғатга етган пайтидан.2, - Ҳозиқ табиблар, бир аъзони ювганда дард зиёда бўлиши ёки унинг тузалиши орқага сурилишига гувоҳлик берсалар, унга масҳ тортиш жоиз бўлади. Аммо махси кийишнинг иложи йўқ деган гапингиз қизиқ. Махси айни сизга ўхшаганларга ўта фойдалику! 3, - мумкин.4, - Билмадим.5, - Йўқ!6, - Ўша сеҳргарни миршаблар билан бирга пул олаётганида ушлаб, одамларга етказган зарари учун маҳкамага тортиш керак. Сеҳрланган кишига нима қилишни «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг «Тиб ва дам» китобидан ўрганинг. 7, - Сочи қачон ўрилганининг фарқи йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat