Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг “Таом, шароб ва либос” жузида сочни бўяшлик ҳақида ҳадислар келтирилган экан. Унда сочни қора рангга бўяшлик мумкин эмас дейилибди. Қорага бўяшлик ҳинно билан ҳам мумкин эмасми ёки краска биланми? Аёлларга ҳам тегишлими бу сочни қорага бўямаслик?Жавобингиз учун раҳмат!