- Сиз айтган китоб шофеъий мазҳабидаги уламоларнинг китоби. Шунинг учун ҳам, сизга бошқача кўринган. Аммо бизнинг ҳанафий мазҳабида тонг отишидан олдин ҳайзи тўхтаган аёл, Хуфтонни ўқийди. Чунки, ўша намознинг вақти борида ҳайзи тўхтаб, пок бўлди ва унга ўша намоз фарз бўлди. Шунингдек, қуёш ботишидан олдин ҳайзи тўхтаган аёл, Асрни ўқийди, холос. Сиз аввал тўғри амал қилиб юргансиз. Яна ўшанга қайтинг.