Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда сура

13:40 / 31.03.2019 | 1234567 | 1926
Ассалому алайкум! Масжидимиз имоми намозда олдиндан қайси сурани ўқишни режалаштириш макрух деб айтди. Мен кўп сура билмайман шунинг учун хар намозда хар бир ракатга хар хил сура бўлсин деб аввалдан қайси зам сураларни қайси ракатда айтишни белгилаб оламан. Бу ишим нотўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Белгилаб олиш жоиз. Ҳар намозда ундан бошқасини ўқимаслик ножоиз. Имом бўлувчи киши ўқийдиган зам сурасини олдиндан такрорлаб, адашмайдиган қилиб тайёрлаб олиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat