Ассалому алайкум! Дадамни жуда хам фели оғир, бирор ўзида муаммо бўсаям келиб бутун уйдаги хаммани сўкиб хақоратлаб уруш қилади. Ичиб келиб кечаси билан жанжал кўтарадиган одатлариям бор. Онам Аллоҳ рахматига олсин борлик пайтларида мени қайтариб туришарди. Яқинда оламдан ўтишди энди дадамни инжиқларига сабрим етмаяпди. Тортишиб қоляпман. Авваллари умуман индамасдим. Хатто ота-онани ковуши биланам тртишмаслик лозимлигини биламан, бир соат 2 соат тинимсиз уруш қиса асабим кўтармаяпди. Шунга мен шу муомалам бузилмасин деб бошқа вилоятгга ишга кетиб юбормоқчиман. Дадамнинг розилигини олишим шартми. Асосий мақсадим дадам билан орамиз узоқ бўлса муомаламиз бузилмайди. Шундай холда динимиз хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатингизни ўзингиз яхши биласиз. Қаерда бўлсангиз ҳам отангиз сизга муҳтож бўлса, қарашингиз лозим бўлади. Валлоҳу аълам!