Ассалому алайкум! Азиз устозлар, эримни опаларининг ўғиллари менга махрам бўладими? Уларни олдида хижоб ўрашим керакми? Хозирда улар жуда кичкина, 3 ва 6 ёшда, шунга улар келишганида рўмол ўрамайман, аммо каттароқ бўлишганда ўрашим керакми? Керак бўлса қачондан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Улар номаҳрам ҳисобланади, балоғат ёшига етмаган бўлса тўсинишингиз шарт эмас. Эҳтилом(тушида булғаниш) ёшига етгач тўсинишингиз фарз бўлади. Валлоҳу аълам!