- Ва алайкум ассалом! Аввало азонни шариатдаги даражасини билиб олиш керак. Азон айтиш суннати муаккада, яъни вожибга яқин амал. Айтилмаса гуноҳкор бўлади, ўқилган намоз эса адо бўлаверади. Маҳалланинг азони эшитилиб турса айтиш суннати ҳам соқит бўлади. Чунки ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Маҳалланинг азони бизга кифоя қилади” деганлар. Эшитиш деганда ҳар бирини эшитиши шарт дегани эмас. Валлоҳу аълам!