Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушдан халос бўлиш (жавобингизга муҳтожмиз)

16:56 / 06.04.2019 | Mashhura | 2985
Ассалому алайкум! Ёш аёлнинг илтимосига кўра беряпман. "11 ёшли қизим кўпинча уйқусида қаттиқ қичқириб ҳаммамизни қўрқитиб уйғонади. Тушимда ит кўрдим дейди, уни неча марта ўқитганмиз ҳам. Кўпинча бу тушларни тонг пайтида кўради. Ўзим ҳам ўқийман, оиламизда динга қодир бўлганимизча амал қилинади, қизимга ҳам дуолар, калималар ёдлатаман. Тиббиёт тарафидан соғлом. Аммо бу ҳол йўқолиб кетмаяпти, охир фарзандимни бундан қандай қутқаришни билмай шу ерга савол беришга мажбур бўлдим. Бундай ҳолларда амал қилинадиган бирор амал бормикин? Бўлса бирор маслаҳат бера оласизми? деб илм аҳлларидан сўрамоқчи эдим. Жавобингизга жуда муҳтожмиз". Саволларимизга ажратаётган вақтингиз учун катта раҳмат, Аллоҳ вақтингизга барака берсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эрталаб ва кечқурунда 11марта саловат, кейин “Фотиҳа”, “Оятул курсий” ва 4та “Қул” билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб, дам солиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat