Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичганлар даврасида ўтирса

13:26 / 07.04.2019 | Salohiddin | 2100
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен талабаман. Худога шукр 10-11 ёшимдан бери намоз, рамозон ва қурбон-ҳайит намозларини қўлдан келганча адо этиб келаман. Менинг бир қанча дўстларим спиртли ичимлар ичишади, кайф берадиган маҳсулотлар чекишади. Лекин улар содда ва раҳмдил, ичида кири йўқ инсонлардир. Бирга доимо зиёфат қилиб турамиз ва табиийки спиртли ичимликлар қўйилади. Саволим шундан иборатки, 1) ичадиганларнинг қиёматда ва савол жавобда ажри қандай бўлади? 2). Мен ичмасамда уларнинг даврасида ўтирсам менга гуноҳлар ёзиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади: 

 لاَّ خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِّن نَّجْوَاهُمْ إِلاَّ مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلاَحٍ بَيْنَ النَّاسِ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ ابْتَغَاء مَرْضَاتِ اللّهِ فَسَوْفَ نُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا۝ 

114. Уларнинг кўплаб махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, садақага, маъруфга ва одамлар орасида ислоҳга буюрган кишигина бундан мустасно. Ким буни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга буюк ажр берурмиз.
Кўп ҳолатларда ўшандек давраларда ўтирган инсонлар уларнинг ишларига рози бўла бошлайдилар. Шариатимизда “Арридоо бил куфри куфрун ва арридоо билмаъсияти маъсиятун” яъни куфрга рози бўлиш куфр, гуноҳга рози бўлиб гуноҳдир дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat