Ассалому алайкум! Бази махсулотларни, мисол учун шарбат, кир ювиш кукуни, телевизорда рекламасини кўриб қоламиз. Буларнинг базиларида ёлғон ишлатилинаётганини хам гувохи бўламиз. Мисол учун, 100% мевалардан тайёрланган шарбат, кирларни 100% кетказадиган кукун ва шунга ўхшашлари. Биламизки бундайлар хақиқатга тўғри келмайди ва ёлғоннинг бир тури хисобланади Валлоҳу аълам! Шу ёл билан сотилган махсулотдан даромад олиш харомми? Жавоб учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида “Ким макр қилса биздан эмас” деганлар. Бу, дунё матосини деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умматлигини сотиш дегани. Валлоҳу аълам!