Ассалому алайкум! Жуда кўп қолдирган қазо намозларим бор. Лекин шуларни ададини ёзиб олмаганман. 5 вақт намоздан кейин шуларни ўқисам, ниятда уларни аниқ қайси куни ва йилини айтмасдан, фақат бомдод ёки пешин намозининг қазоси десам бўладими? Аллоҳ шундай қазо намозларини қабул қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Энг охирги қолдирган бамдодни, энг охирги қолдирган пешинни қазосини ўқишни ният қилдим ва ҳоказо қолганларини ҳам шундай ният қилсангиз кифоя қилади. Йили ва кунини айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!