Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушни бировга айтиш

18:49 / 18.11.2021 | .. | 1872

Ассалому алайкум! Яхши туш кўрса яқин инсонигами ёки бирор кишига айтган афзалми ё айтмаган яхшими? Қай бири яхши?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида:
«Агар бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсасини тушида кўрса, бошқаларга айтсин. Ёмон кўрадиган нарсасини тушида кўрса, чап томонига уч марта туфласин-да, бошқа томонга ёнбошлаб олсин. Аллоҳдан унинг шарридан сақлашини сўрасин. Бу тушини ҳеч кимга айтмасин. Шунда туш унга зарар қилмайди», деганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Муовия ибн Ҳайдатул Қушайрийдан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Туш таъбир қилинмагунча киши учун фолга ўхшаб тураверади, таъбир қилинса, воқеъликда зоҳир бўлади», деганлар.
Тобеъинларнинг орасида тушларни оят ва ҳадислар асосида таъбир қилувчи машҳур кишилар ҳам бўлганлар.
Уламоларнинг фикрича, туну куннинг узунлиги бир-бирига яқин бўлган мавсумда таҳорат билан ётган одамнинг саҳар чоғи кўрган туши ҳақиқатга яқин туш бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat