Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қинтор сузи ҳақида

00:00 / 09.05.2011 | eski savollar | 2323

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари!

Устоз, ушбу ҳадисдаги «қинтор» сўзининг маъносини қандай тушунса булади?

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кеча-кундузда эллик оят ўқиган одам ғофиллар қаторида ёзилмайди, юз оят ўқиган киши «Кечани иҳё қилиб, Аллоҳнинг ибодатида узоқ турувчи», деб ёзилади, икки юз оят ўқиган киши билан Қуръон қиёмат куни ҳужжат талашмайди, беш юз оят ўқиган одамга эса бир неча қинтор ажр ёзилади», дедилар».

Ибн Сунний ривояти.

Аллоҳ таоло дин йўлида қилаётган ишларингизда Ўзи мададкор бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Қинтор – «жуда кўп мол» деганидир. Бунинг аниқ миқдори ҳақида ихтилоф қилинган. Ўн икки минг динор, деганлар ҳам бор, бундан оз ёки кўп, деганлар ҳам бор.
Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat