Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақф ва ибтидо

22:15 / 07.09.2014 | Abdulloh Ibn Muslim | 2914
Тажвидни устоздан ўрганиб, ўша пайтда туғилган саволларимга жавоб олганман. Лекин шу илмни мукаммал ўрганишга аҳд қилиб, шунга киришганимдан сўнг, бизда чоп этилган Тажвид китобларини ўқиб чиқдим ва менда яна саволлар пайдо бўлди, лекин ўша устозимдан сўрашга имкон йўқ ҳозирча. Қуръон ўқишда вақф белгиларига амал қиламан, лекин баъзи оятларда ўша белгигача етиб олишга нафас етмай қолади. Шундай холатларда бирор бир сўзда вақф ёки ибтидо қилишга мажбур бўлсак, китобларимизда ёзилганидек - маънонинг бузилмаслигига катта эътибор бериш керак. Лекин кўпчилик қатори мен ҳам араб тилини билмаганим учун, қайси сўзда вақф ёки ибтидо қилсам маъно тўлиқ бўладию, қайсинисида бузилади, била олмайман. Китобларда эса баъзи оятлардан мисол келтирилган холос, уларни барча оятларга қўллаб бўлмайди. Бундай холатда қандай йўл тутилади, керакли сўзларни билиб олиш учун қўлланиладиган услуб борми ёки доим вақф ва ибтидо қилса бўлаверадиган сўзлар туркуми борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қуръони Карим етук устоздан ўрганилади. Унда қаерда вақф ва ибтидо қилишни ҳам, одатда, ўша устоз таълим беради. Сизнинг ҳолатингизда замонамизнинг машҳур Маҳмуд Халил Ҳусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий каби қориларининг аудиоларини кўп эшитиб ўрганишлик тавсия қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat