Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхурни хизматини килиш

00:00 / 15.06.2007 | eski savollar | 2257
Ассаламу алайкум устоз.1. Судхўрни қўлида хизмат қилиш жоизми. Бу хизмат харом иш бўлмаса у берган хақ халол хисобланадими?2. Савдода нақдга бир нарх насяга бошқа нарх қўйса, масалан нақд берсанг 100 сўм, 2 кундан кейин берсанг 110 сўм деса жоизми?3. Улгуржи, чакана нархларнинг хукми қандай? Яъни бир вақтнинг ўзида 1 дона олганга 100 сўмдан, 100 дона олганга 98 сўмдан сотса жоизми?Вассалом.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Иш ҳалол бўлса, жоиз.2. Агар сотувчи, бу нарсани нақдга минг сўм, бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга сотдим деганда, харидор, қабул қилдим деса, савдо ботил бўлади. Аммо, бу нарсани нақдга минг сўмга, бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга сотаман деганда, харидор, бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга олдим деса, савдо тўғри бўлади.Бу каби савдонинг тўғрилигига барча мазҳаблар иттифоқ қилишган.Нархни бўлиб тўлаш шарти ила қилинган савдо билан рибонинг орасида, агар бир оз ўхшашлик бўлса ҳам, фарқ катта. Чунки рибода бир тараф берган нарсанинг ўзи муддат муқобилига зиёда қилиб қайтарилади. Мисол учун, бир кило буғдойни нақд бериб туриб, бир муддатдан кейин бир ярим кило қилиб олади. Ёки минг сўмни қарзга бериб туриб маҳлум муддатдан кейин уни минг икки юз қилиб олади. Нархни бўлиб – бўлиб тўлашда эса савдо молининг нархи ҳозир минг сўм бўлса, бир йилдан кейин минг икки юз дегандек гап. Бу ерда сотувчи пули етмай турган харидорга енгиллик яратиб бермоқда. Қўлига савдо молини тутқазмоқда. Албатта, ҳозирнинг ўзида қўлга тутқазиладиган мол кейин бериладиганидан афзал ва қийматроқдир.3. Бундай савдо жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat