Ассалому алайкум! Устозлар мeни бир савол қийнаб кeлябди. Қўлни очиб дуо қилиш ва юзга суртиш. Бу ҳақида ҳадис ва далилар борми? Бир биродар бу ҳақида ҳадислар кeлмаган деяпти. Агар ҳадис кeлмаган бўлса бу динда янгилик, бу бидъат, бидъат бу залолат, залолат бу жаҳанам - дийилган сўзларди эштиб қолдим. Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўша одамлар илмнинг, хусусан, ҳадис илмининг кўчасидан ҳам ўтмаган одамлар эканлар. Бўлмаса, имомо Бухорий, Абу Довуд ва Термизийлар риовоят қилган ҳадисларни ишончсиз дермидилар. Одатда, бу кабилар турли бемазҳаб фирқаларга эргашганлар бўлади. Улардан ҳазир бўлинглар! Ҳадисларда қуйидагича келади:
وَقَالَ أَبُو مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ: دَعَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ وَرَأَيْتُ بَيَاضَ إِبْطَيْهِ. رَوَاهُمَا الْبُخَارِيُّ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилаётиб икки қўлларини кўтардилар ва мен қўлтиқлари оқини кўрдим».
Бухорий ривоят қилган.
Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилишдир.
عَنْ سَلْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ رَبَّكُمْ حَيِيٌّ كَرِيمٌ يَسْتَحْيِي مِنْ عَبْدِهِ إِذَا رَفَعَ يَدَيْهِ إِلَيْهِ أَنْ يَرُدَّهُمَا صِفْرًا
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Роббингиз ҳаёли ва каримдир. У зот бандаси Унга икки қўлини кўтарса уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шариф ҳам дуода икки қўлни кўтариш кераклигига далилдир.
عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَفَعَ يَدَيْهِ فِي الدُّعَاءِ لَمْ يَرُدَّهُمَا حَتَّى يَمْسَحَ بِهِمَا وَجْهَهُ
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртишликдир. Валлоҳу аълам!