- Ва алайкум ассалом! Хатна қилинган жойи аёлнинг қинига кириши билан иккисига ҳам ғусл вожиб бўлади.
عن عائشة ، أنها سئلت عن الرجل يجامع ، فلا ينزل ، قالت : فعلت أنا ورسول الله صلى الله عليه وسلم ، فاغتسلنا منه جميعا . صحيح ابن حبان
Айни шу савол бўлганида Оиша онамиз “Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шу иш содир бўлиб, иккимиз ҳам ғусл қилдик” деб жавоб берганлар. Шундан сўнг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўлишлигига фатво чиқарганлар ва бунга ҳамма саҳобалар эргашганлар. Валлоҳу аълам!