Ассалому алайкум! Аллоҳ сизларни қилаётган хайрли ишларингизда мададкор бўлсин! Ҳурматли устозлар, бир танишимнинг бошини ярми ва ўнг қўлининг ҳаммаси газдан куйди. Ҳозир бошини ҳамма жойи бинт билан ўралган, қўли ҳам ҳамма жойи ўралган. Шу ҳолда таҳорат оладими ёки таяммум қиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шифои комил берсин. Куймаган жойларини ювиб, бирт билан боғланган жойларига масҳ тортади. Валлоҳу аълам!