Ассалому алейкум Шайх хазратлари оллохим илмингизни янада зиёда килсин бизларни озингизни кимматли вактингизни ажратиб саволларимизга жавоб бераётганизга Оллохим хамиша ажрини берсин ! Саволим шуки тумор такиш ва тумор олиб юриш хакида жумага кирганимизда ва ешитгандим билишимча факат Аллох сакледи Аллохга етикод килин ва Аллох деб айтишган ва шунака хам ! бир китоб окиб колдим (Фозилул Курон )у китобда айтилишича мисол куроннни оятлари кийик терисига ёзса ва ози билан олиб юрса душмандан халос болади ва яна бир сурани ёзиб ози билан олиб юрса жин тегмеди ва оллох уни хамиша сакледи. деб ёзилаган ва шунга охшаш масалалар. ман тушунмаган жойим курон оятларини хам тумор килса боладими? агар саволим ноурин болса бизни кечирин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Буни ўзи Қуръон ўқий олмайдиган кичик болаларга қилса бўлади. Катталар ўзлари ўқиб, дам солиб юришлари керак.